Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Олтин низоми

Агар давлат ўзининг ички ва ташқи муносабатларида олтин пулни ишлатса ёки ичкарида ишлатиш ёхуд ташқарига чиқариш учун олтинга айланиши мумкин бўлган қоғоз пулни ишлатса, бу айлантириш барқарор нархда турса, яъни қоғоз пул бирлигининг маълум миқдордаги олтинга айланиши ёки аксинча, олтиннинг қоғоз пулга айланиши муайян нарх билан белгилаб қўйилган бўлса, бундай давлат олтин низоми асосида юраётган бўлади. Бундай ҳолатда мамлакатдаги пулнинг нархи олтиннинг нархи билан чамбарчас боғлиқ бўлиши табиийдир. Товарга нисбатан олтиннинг нархи кўтарилса, пулнинг ҳам нархи кўтарилади, пасайса, пасаяди.


Олтинга асосланган пул ўзига хос белгиларга эга бўлади. Бундай пул бирлиги муайян айирбошлаш билан олтинга боғланади, яъни қонунан унинг таркибида маълум миқдорда олтин бўлади. Олтиннинг экспорти ва импорти эркин жорий қилиниб, одамларнинг пул ёки қуйма олтин ёки олтин рудаларига эга бўлишлари, уларни олиб чиқиб кетишлари бемалол бўлади.


Олтин давлатлараро эркин муомалада бўлгач, ҳар бир шахс хоҳласа, чет эл валютасини сотиб олади, хоҳласа, олтинни юборади. Ўзига камчиқим воситани танлаб олаверади. Агар олтин баҳосига уни юбориш чиқимлари қўшилганда бозордаги чет эл валютаси нархи ошиб кетса, валютани юборгани яхшироқ. Агар олтинни валютага алмаштириш нархи қимматроққа тушса, олтинни юборгани афзалроқ.

 

Олтин низомининг афзалликлари

Олтин низоми кумуш ва бошқа низомларга солиштирилганда бутун дунё пули учун олтин низоми жорий қилиниши шартлиги аён бўлади. Унинг афзалликлари бошқа нарсаларнинг пул учун низом бўлишига йўл қўймайди. Пул урфга киргандан бошлаб то биринчи жаҳон урушига қадар бутун дунё олтин ва кумуш низомига амал қилиб келган. Улардан бошқа низом бўлмаган. Мустамлакачилик иқтисодий-молиявий мустамлакачилик усулларини ўйлаб топишгач, пулни мустамлака қилиш воситасига айлантиришиб, унинг учун олтин-кумушдан бошқа низомларни жорий қилдилар. Банкдаги омонатларни ҳам, олтин ёки кумушга таянмайдиган, мажбурлаб тиқиштирилган қоғоз пулларни ҳам, шунингдек, олтин-кумушнинг ўзини ҳам пул миқдори ҳисоблайдиган бўлдилар. Шунга кўра, олтин низомининг афзалликларини айтиб ўтиш лозим бўлиб қолди. Бу афзалликларнинг энг эътиборлилари қуйидагилардир:

 

113-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143